Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

"Ахмат" командири: Украина армияси тинч аҳолидан тирик қалқон сифатида фойдаланмоқда

"Ахмат" махсус кучлари командири Суми вилоятида кузатилаётган ҳолат ҳақида айтиб берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 ноя – Sputnik. Украина Қуролли кучлари Россия армияси зарбаларидан қочиш учун Суми вилоятидаги бир қатор аҳоли пунктларида тинч аҳоли уйларига жойлашмоқда. Бу ҳақда РИА Новостига "Ахмат" махсус кучларининг “Аид” чақирув белгисига эга бўлган командири маълум қилди.

“Биз Суми минтақасида тинч аҳолини кузатяпмиз. Украина Қуролли кучлари уларни атайлаб эвакуация қилмаяпти. Украина фуқаролари тирик қалқон вазифасини ўтайди. Улар фуқаролар билан бирга уйларда яшайди, биз бу уйларга зарба бермаймиз ва улар шундан фойдаланади. Хотень қишлоғида фуқаролар ва ҳарбийлар айнан аралашиб яшайди", — деди “Аид”

Унинг сўзларига кўра, Сумининг ўзида ва Суми олдидаги агломерацияда ҳам фуқаролар ҳарбийлар билан бирга — яъни улар россияликларнинг душман ҳарбий гуруҳларига зарба беришини қийинлаштириш учун шундай ҳаракат қилади.
"Шу сабабли биз бошқа нишонларни танлашга мажбур бўляпмиз”, - дея хулоса қилди жангчи.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украина ҚҚни қуршовдан қутқаришга уринган чет эл ёлланма жангчилари ҳужуми бартараф этилди