Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина ҚҚни қуршовдан қутқаришга уринган чет эл ёлланма жангчилари ҳужуми бартараф этилди

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишПодразделения морской пехоты обеспечивают защиту Запорожской АЭС
Подразделения морской пехоты обеспечивают защиту Запорожской АЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.11.2025
Oбуна бўлиш
Россия қўшинлари Димитров, Красноармейск ва Купянскда Украина армияси қуршовини сиқмоқда
ТОШКЕНТ, 4 ноя – Sputnik. Россия қўшинлари ДХРнинг Гришино қишлоғи яқинида хорижий ёлланма аскарларнинг Украина Қуролли кучларининг қуршовга тушган гуруҳини озод этишга қаратилган уч уринишни бартараф этди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.
Маълумотга кўра, Димитров ҳудудида назорат зонаси кенгайтирилмоқда ва қуршов ҳалқаси сиқилмоқда. Димитров ва Красноармейск Донбассда Украина армиясининг муҳим транспорт марказини ташкил этади. Красноармейск Украина мудофаасининг фронт бўйлаб асосий таянч нуқталаридан бири ҳисобланади.
Шу билан бирга, Россия армияси Красноармейскнинг шимолий ва шимоли-ғарбий йўналишларида қуршовдан чиқишга уринаётган Украина кучларининг ўнта ҳужумини қайтарди. Харьков вилоятидаги Купянскда ҳам Россия қўшинлари қуршовни мустаҳкамлашда давом этмоқда.
26 октябрь куни Бош штаб раҳбари Валерий Герасимов президент Путинга “Марказ” гуруҳи Красноармейск ва Димитровдаги Украина қўшинларини тўлиқ қамал қилгани ҳақида маълумот берди. Шу билан бир вақтда “Ғарб” гуруҳи ҳам Купянскда беш мингга яқин Украина ҳарбийсини қуршовга олгани айтилмоқда. Россия томони Украина армиясини таслим бўлишга чақирмоқда.
Купянск — Харьковнинг шарқий қисмида жойлашган муҳим мудофаа маркази бўлиб, унинг қўлга олиниши Оскол дарёсини кесиб ўтиш ва ғарбга силжиш имконини беради.
Ўтган ҳафта Путин Мудофаа вазирлигига Красноармейск, Димитров ва Купянскдаги блокада қилинган ҳудудларга хорижий оммавий ахборот воситаларига киришни таъминлаш тўғрисида топшириқ берди.
Украинские военнослужащие несут тело погибшего украинского военного. Архивное фото
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украиналик ҳарбийлар Красноармейск яқинида таслим бўла бошлади
Янгиликлар лентаси
0