Ўзбекистон ва ЕОИИ

Давидов: божхонада жорий этилаётган рақамли технологиялар ЕОИИда савдони жадаллаштиради

Божхона маъмурчилиги янги "Шимол–Жануб" ва "Шарқ–Ғарб" халқаро транспорт-логистика йўлакларини ривожлантиришнинг асосий омили экани қайд этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 ноя – Sputnik. "Евроосиё интеграцияси ўлчовлари: транспорт ва логистика, энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлиги" мавзусида II Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати хабар берди.
Ялпи мажлисда ЕИКнинг Божхона ҳамкорлиги бўйича ҳайъати аъзоси Руслан Давидов чиқиш қилди.
️У ўз нутқида божхона маъмуриятчилиги янги "Шимол–Жануб" ва "Шарқ–Ғарб" халқаро транспорт-логистика йўлакларини ривожлантиришнинг асосий омили эканини қайд этиб, ЕОИИнинг глобал Жануб мамлакатлари билан товар айланмасини оширишда муҳим восита бўлишини таъкидлади.
Давидовнинг айтишича, 2026 йил 11 февралдан бошлаб ЕОИИ ҳудудида юк ташиш жараёнларини кузатиш учун электрон навигация пломбалари жорий этилади.
Ушбу илғор технологиялар Евроосиё интеграциясининг янги босқичига қадам қўйиши, савдо жараёнларини тезлаштириш ва назорат тартибларини соддалаштиришга хизмат қилиши айтиб ўтилди.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистон саноатининг ўсиш салоҳияти 15,4 млрд долларга тенг — ЕОТБ