2026 йилдан чиқинди хизматлари учун тўловлар фақат онлайн амалга оширилади

2026 йилдан чиқинди хизматлари учун тўлов қилишнинг учта усули сақлаб қолинади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда 2026 йил 1 январдан бошлаб жисмоний ва юридик шахслар чиқинди хизматлари учун тўловларни фақат онлайн тарзда амалга оширади. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги маълум қилди.
Агентликка кўра, бу чора-тадарлар тўлов тизимини аҳоли учун қулай қилиш, ҳисоб-китобларда шаффофликни таъминлаш ва коррупция хавфини камайтиришни мақсад қилади. Бу борада барча санитар тозалаш корхоналарига тегишли кўрсатма берилган.
Маълумот учун: 2025 йил 7 мартда қабул қилинган 1044-сонли Қонунга мувофиқ, чиқинди хизматлари бўйича қарздорликка эга истеъмолчиларга СМС орқали хабар берилади. Қарз тўланмагунча улардан электр энергияси учун тўловларни қабул қилиш вақтинчалик чекланади.
Президентнинг 2024 йил 4 январдаги 5-сонли ва 2025 йил 24 мартдаги 56-сонли фармонларига кўра, чиқинди хизматлари учун тўловлар ҳамда абонентлар ҳисобини юритиш фақат қуйидагилар орқали амалга оширилади:
“Тоза макон” биллинг тизими орқали;
электрон тўлов тизимлари орқали;
интернети билан таъминланмаган, ҳудуд марказидан олис ҳудудларда — банк кассалари ва “Ўзбекистон почтаси” АЖ бўлимлари орқали.
Ўзбекистонда 2024–2025 йилларда 47 та маиший чиқинди полигони ёпилди