Ўзбекистонда 2024–2025 йилларда 47 та маиший чиқинди полигони ёпилди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишПолигон "Ядрово"
Полигон Ядрово - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2025
Oбуна бўлиш
Полигонларни ёпиш ишлари “Ўзбекистон–2030” стратегияси доирасида, улар сонини камида 50 фоизга қисқартириш мақсадида амалга оширилмоқда.
ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Ўзбекистонда 2024–2025 йиллар давомида 47 та маиший чиқинди полигонида рекультивация ишлари олиб борилиб, тупроқ қатламлари билан ёпилди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги маълум қилди.
Маиший чиқинди полигонларини қисқартириш ва уларни рекультивация қилиш бўйича ишлар Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси томонидан амалга оширилмоқда
Ҳусусан, 2024 йилдаги ёпилган полигонлар бўйича кўрсаткичлар қуйидагича:
Қорақалпоғистон Республикаси — 1 та (11 гектар);
Андижон — 6 та (14,9 га);
Бухоро — 1 та (0,5 га);
Қашқадарё — 5 та (19,15 га);
Наманган — 3 та (5,38 га);
Самарқанд — 1 та (2,4 га);
Тошкент — 3 та (9,58 га);
Фарғона — 6 та (17,11 га);
Хоразм — 1 та (1 га).
2025 йилда республика миқёсида яна 18 та чиқинди полигонида (81,68 гектар майдонда) рекультивация ва тупроқ қатламлари билан ёпиш ишлари тўлиқ якунланди.
Жами ҳисобда 185 та (1 446,04 гектар) маиший чиқинди полигонидан 47 тасида тўлиқ рекультивация қилинди. Шу билан бирга, 42 та чиқинди тўплаш полигони фаолияти тугатилиб, 90 гектарга яқин ер майдони табиатга қайтарилди.
Маълумот учун, ҳозирги вақтда агентлик ҳузуридаги дирекция балансига жами 185 та маиший чиқинди полигони ўтказилган.
Бу ишлар “Ўзбекистон–2030” стратегиясида белгиланган мақсад — маиший чиқинди полигонларини 2030 йилга қадар босқичма-босқич ёпиш ва улар сонини камида 50 фоизга қисқартириш вазифаларини амалга ошириш доирасида олиб борилмоқда.
Завод по переработке отходов в Подмосковье  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.03.2025
Чиқинди полигонлари ҳудудида экосаноат зоналари ташкил этилади
Янгиликлар лентаси
0