Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украинадаги НАТО техникаси сақланаётган омборларга зарба берилди

Тунда Россия қўшинларининг асосий нишони авиабаза ва ҳарбий техникани сақлашга мўлжалланган объектлар бўлган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 ноя – Sputnik. Россия ҳарбийлари Украинанинг Житомир вилоятидаги авиабазага зарба берди. Бу ҳақда РИА Новости Украинадаги яширин хизматлар координатори Сергей Лебедев маълумотларига таяниб хабар қилди.
Унинг айтишича, асосий нишонлар авиабаза инфратузилмаси ва ҳарбий техникани сақлашга мўлжалланган объектлар бўлган.

"Украина манбаларига кўра, зарбалар авиабаза худудига ва у ерда жойлашган техника сақлаш объектларига берилди. Шунингдек, портлашлар авиация базаси яқинида жойлашган БТР таъмирлаш заводини ҳам қамраб олган. Бу ерда консервациядан чиқарилиб, Украинага етказилган НАТО техникалари жанговар ҳолатга келтирилаётган эди", – деди Лебедев.

Аввалроқ Лебедев Харьков вилоятидаги портлашлар ҳақида ҳам маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, у ерда дронларга хизмат кўрсатиш майдончилари ва Украина қўшинларига тегишли техника йўқ қилинган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия ҳарбийлари Украина Қуролли кучлари ўқув лагерини йўқ қилди