Мудофаа вазирлиги Call-марказни ишга туширди: ундан қандай маълумот олиш мумкин

Call-марказга келиб тушган мурожаатлар тезкорлик билан кўриб чиқилади ва мурожаатчилар шахси сир сақланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 ноя – Sputnik. Мудофаа вазирлиги фуқаролар мурожаатларини тезкор қабул қилиш мақсадида махсус Call-марказни ишга туширди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Call-марказга 1530 қисқа рақами орқали қўнғироқ қилиш мумкин.
Фуқаролар Call-марказга мурожаат қилиш орқали:
– муддатли ва сафарбарлик чақирувлари билан боғлиқ саволлар;
– ижтимоий ҳимоя ва соғлиқни сақлаш, тиббиёт соҳасидаги саволлар;
– кадрлар масаласи ва мудофаа соҳасида тақдим этилган хизматлар бўйича қабул қилинган мурожаатларга жавоб олишади.
Барча мурожаатлар қонуний тартибда кўриб чиқилади ва коррупция ёки бошқа ножўя ҳолатлар юзасидан билдирилган хабарлар асосида тегишли чора-тадбирлар кўрилади.
Call-марказ орқали мурожаат қилган шахсларнинг шахсий маълумотлари, мурожаат мазмуни ва барча тафсилотлар махфий сақланади.
Энди ДХХ билан қисқа рақамлар орқали боғланиш мумкин — қандай мурожаатлар қабул қилинади?