ТОШКЕНТ, 3 ноя – Sputnik. Марказий банк 2026–2028 йилларга мўлжалланган пул-кредит сиёсати доирасида инфляциянинг базавий прогноздан четга чиқишига олиб келиши мумкин бўлган ташқи ва ички хатарлар таҳлилини тақдим этди.
Ҳар бир хатар инфляция ва ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) кўрсаткичларига таъсири нуқтаи назаридан алоҳида ўрганилди.
Хатарлар (Сценарийлар) | Инфляцияга таъсири (базавий прогноздан) | ЯИМга таъсири (базавий прогноздан) |
Асосий савдо ҳамкорлар валютасининг қадрсизланиши | ↑ 0,7–0,9% | ↓ 0,2–0,3% |
Импорт озиқ-овқат нархларининг ошиши | ↑ 0,8–1,0% | ↓ 0,15–0,25% |
Фискал тақчиллик 5% атрофида бўлса (бюджет харажатлари давромадларидан кўп бўлса) | ↑ 0,7–0,9% | ↑ 0,6–0,7% |
Энергия таъминоти узилишлари | ↑0,4–0,5% | ↓ 0,1–0,2% |
Иқлим ўзгариши ва қишлоқ хўжалигидаги хавфлар | ↑ 0,5–0,6% | ↓ 0,35–0,45% |
Хусусийлаштириш ва рақобатнинг кучайиши | ↓ 0,6–0,7% | ↑ 0,3–0,4% |
Тартибга солинадиган хизматлар нархи ошиши | ↑ 0,6–0,8% | ↓ 0,1–0,2% |
Марказий банк маълумотларига кўра, ҳар бир хатарли сценарий юзага келган тақдирда, пул-кредит сиёсати инструментларидан фаол фойдаланиш кўзда тутилган:
Инфляция хавфи кучайганда — сиёсат қатъийлаштирилади (кредит фоиз ставкалари оширилиб, иқтисодиётдаги пул айланмасини мувозанатлаш чоралари кўрилиши мумкин);
Иқтисодий ўсиш секинлашганда — сиёсат юмшатилиши мумкин (иқтисодиётни рағбатлантиришга қаратилган чоралар);
Асосий мақсад — инфляцияни ўрта муддатли мақсад кўрсаткичлари доирасида ушлаб туриш, иқтисодий ўсишни барқарор таъминлаш ва макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш.