https://sputniknews.uz/20251024/cbu-stavka-14-foiz-izoh-52945876.html
Марказий банк асосий ставка нима сабабдан 14 фоизда ўзгаришсиз қолдирилганини изоҳлади
Марказий банк асосий ставка нима сабабдан 14 фоизда ўзгаришсиз қолдирилганини изоҳлади
Sputnik Ўзбекистон
Марказий банк инфляцион босим, ташқи хатарлар ва хизматлар соҳасидаги юқори нархлар сабабли асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.
2025-10-24T11:47+0500
2025-10-24T11:47+0500
2025-10-24T11:47+0500
ўзбекистон
жамият
марказий банк
инфляция
иқтисод
асосий ставка
кредит
яим
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/18/24766512_0:183:2990:1865_1920x0_80_0_0_4e50f0450d8e611368ed019e87d54d85.jpg
ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Регулятор бу қарорнинг иқтисодий асосларини изоҳлаб берди.Маълумотларга кўра, сентябрь ойида умумий инфляция даражаси 8 фоизгача пасайди. Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари инфляцияси 6,1 фоизга секинлашиб, нархларни барқарорлаштиришга ҳисса қўшди. Шу билан бирга, хизматлар соҳасида инфляция юқори даражада сақланмоқда.Қатъий пул-кредит шароитлари ва сўмнинг мустаҳкамланиши таъсирида базавий инфляция пасайиш тенденциясига ўтди ва сентябрда 7 фоизгача секинлашди. Марказий банкнинг баҳолашича, йил якунига қадар инфляция 8 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда.Аҳоли даромадларининг ошиши ва чакана кредитлаш фаоллиги истеъмол талабини қўллаб-қувватламоқда. Бу ҳолат, шунингдек, энергия нархларининг эркинлаштирилиши инфляцион босимнинг маълум даражада сақланиб қолишига олиб келиши мумкин.Марказий банк таъкидлашича, инфляциянинг барқарор пасайишини таъминлаш учун пул-кредит сиёсатидаги нисбатан қатъий шароитлар сақланади. Бу иқтисодиётда жамғариш жозибадорлигини таъминлаб, кредитлаш суръатларини мувозанатлаштиришга хизмат қилади.Шу асосда бошқарув асосий ставкани ўзгаришсиз — йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолишга қарор қилди.
https://sputniknews.uz/20250912/cbu-inflyatsiya-iqtisodiyot-51916579.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/18/24766512_130:0:2861:2048_1920x0_80_0_0_5045f590b8cebb4950772b3f5317f365.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
марказий банк, асосий ставка, инфляция, инфляцион босим, ташқи хатарлар, хизматлар нархлари, пул-кредит сиёсати, сўм мустаҳкамланиши, иқтисодий ўсиш, инфляция прогнозлари, ўзбекистон, узбекистон
марказий банк, асосий ставка, инфляция, инфляцион босим, ташқи хатарлар, хизматлар нархлари, пул-кредит сиёсати, сўм мустаҳкамланиши, иқтисодий ўсиш, инфляция прогнозлари, ўзбекистон, узбекистон
Марказий банк асосий ставка нима сабабдан 14 фоизда ўзгаришсиз қолдирилганини изоҳлади
Марказий банк инфляцион босим, ташқи хатарлар ҳамда хизматлар соҳасидаги юқори нархлар сабабли асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди.
ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Регулятор бу қарорнинг иқтисодий асосларини
изоҳлаб берди. Маълумотларга кўра, сентябрь ойида умумий инфляция даражаси 8 фоизгача пасайди. Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари инфляцияси 6,1 фоизга секинлашиб, нархларни барқарорлаштиришга ҳисса қўшди. Шу билан бирга, хизматлар соҳасида инфляция юқори даражада сақланмоқда.
Қатъий пул-кредит шароитлари ва сўмнинг мустаҳкамланиши таъсирида базавий инфляция пасайиш тенденциясига ўтди ва сентябрда 7 фоизгача секинлашди. Марказий банкнинг баҳолашича, йил якунига қадар инфляция 8 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда.
Иқтисодий ўсиш учинчи чоракда юқори суръатларда давом этди. Келгуси чоракда ҳам бу тенденция сақланиб, йил якунида ЯИМнинг реал ўсиши 7–7,5 фоиз даражасида бўлиши прогноз қилинган.
Аҳоли даромадларининг ошиши ва чакана кредитлаш фаоллиги истеъмол талабини қўллаб-қувватламоқда. Бу ҳолат, шунингдек, энергия нархларининг эркинлаштирилиши инфляцион босимнинг маълум даражада сақланиб қолишига олиб келиши мумкин.
Марказий банк таъкидлашича, инфляциянинг барқарор пасайишини таъминлаш учун пул-кредит сиёсатидаги нисбатан қатъий шароитлар сақланади. Бу иқтисодиётда жамғариш жозибадорлигини таъминлаб, кредитлаш суръатларини мувозанатлаштиришга хизмат қилади.
Шу асосда бошқарув асосий ставкани ўзгаришсиз — йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолишга қарор қилди.