Марказий банк: инфляция пасайди, иқтисодиёт ўсди

© Sputnik / Авенир ДебердеевВход в центральный банк Республики Узбекистан
Вход в центральный банк Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2025
Oбуна бўлиш
Марказий банк маълумотларига кўра, август ойида инфляция 8,8% даражасида қайд этилди. Иқтисодиёт ярим йилликда 7,2% га ўсди, трансчегаравий пул ўтказмалари эса 12,1 миллиард долларга етди
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Марказий банкнинг 2025 йил 11 сентябрдаги матбуот анжуманидаги тақдимотдан олинган маълумотларга кўра, йиллик умумий инфляция даражаси август ойида 8,8 фоизни ташкил этди. Базавий инфляция йиллик 7,6 фоиз даражасида қайд этилди.
Шу ойда истеъмол савати таркибидаги асосий 30 та товар ва хизматлар бўйича инфляция 14,9 фоизни ташкил этди. Бу рўйхатга гўшт, сут, тухум, буғдой унлари, ўсимлик ёғлари, шакар, гуруч, сабзавот ва мевалар, ёнилғилар, дори ва тозалаш воситалари ҳамда коммунал хизматлар киради.
2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида иқтисодий ўсиш 7,2 фоиз даражасида қайд этилди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2025 йилнинг январь–август ойларида кўчмас мулк бозорида битимлар сони 10,7 фоизга, савдо ва пуллик хизматлардан тушумлар ҳажми эса 24,5 фоизга ошди.
Шу даврда марказлашмаган инвестициялар ҳажми 6,6 фоизга, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 37 фоизга ошди.
2025 йил 1 сентябрь ҳолатига банк тизимидаги жами депозитлар қолдиғи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34 фоизга ўсиб, 262,6 трлн сўмни ташкил этди. Аҳолининг миллий валютадаги муддатли депозитлари қолдиғи 45 фоизга ошиб, 67 трлн сўмга етди.
Халқаро валюта жамғармаси июль ойидаги янгиланган прогнозида келгуси икки йил учун глобал иқтисодий ўсишни олдинги 2,9 фоиздан 3,1 фоизга кўтарди. Савдо келишувлари ва ноаниқликларнинг пасайиши ҳамда айрим давлатларда божларнинг камайтирилиши глобал инфляцияга ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда.
Трансчегаравий пул ўтказмалари — яъни хориждан маблағ кириб келиши ва, аксинча, бошқа мамлакатларга пул юбориш ҳажми — жорий йил бошидан 12 миллиард 100 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 23 фоизга кўп.
Ойма-ой кўрсаткичлар қуйидагича:
январь – 1 млрд 60 млн доллар;
февраль – 1 млрд 78 млн доллар;
март – 1 млрд 218 млн доллар;
апрель – 1 млрд 432 млн доллар;
май – 1 млрд 642 млн доллар;
июнь – 1 млрд 785 млн доллар;
июль – 1 млрд 973 млн доллар;
август – 1 млрд 865 млн доллар.
Аҳолининг валюта сотуви ва хариди ўртасидаги ижобий тафовут январь–август ойларида 5 миллиард 600 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 баробарга ошди.
Шу даврда иқтисодиётга ажратилган кредитлар ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 40 фоизга ўсиб, 249 триллион сўмга етди. 2025 йил 1 сентябрь ҳолатига кредит қўйилмалари қолдиғининг йиллик ўсиши 15,6 фоизни ташкил этди ва 627 триллион сўмга етди.
Ташкент. Центральный банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2025
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Янгиликлар лентаси
0