Афғонистонда зилзила: Сурхондарёда 5 балл, Тошкентда 2–3 балл сезилди

Афғонистонда содир бўлган кучли зилзила Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида ҳам сезилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 ноя – Sputnik. Афғонистоннинг Самангон провинциясида бугун тунда 7 балли зилзила қайд этилди ва унинг таъсирида Ўзбекистонда ҳам 5 баллгача силкиниш кузатилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Зилзиланинг Ўзбекистон ҳудудидаги сезилиш кучи қуйидагича:
Сурхондарё вилоятида — 5 балл;
Қашқадарё вилоятида — 3–4 балл;
Самарқанд, Жиззах, Навоий, Бухоро ва Сирдарё вилоятларида — 3 балл;
Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида — 2–3 балл.
Ҳозирги вақтга қадар зилзила оқибатидаги талафотлар ҳақида маълумот келиб тушмагани қайд этилган.
Афғонистондаги зилзила қурбонлари сони 800 кишига етди
Сўнгги маълумотларга кўра, Афғонистонда зилзила оқибатида вафот этганлар 20 нафарга, жабрланганлар 300 нафарга етган.