Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украиналик ҳарбийлар Красноармейск яқинида таслим бўла бошлади

Улар қандай қуршовда бўлишгани, қўмондонликларининг бефарқлиги ва таслим бўлишга қарор қилиш сабабларини сўзлаб беришди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 ноя – Sputnik. ДХРда Красноармейск яқинида қуршовга олинган украиналиклар ҳарбийлар таслим бўла бошлади. Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Вазирлик украиналик ҳарбийлар Вячеслав Кревенко ва Станислав Ткаченконинг иқрори акс этган видеони кўрсатди. Улар қандай қуршовда бўлишгани, қўмондонликларининг бефарқлиги ва таслим бўлишга қарор қилиш сабабларини сўзлаб беришди.

“Аллақачон куч йўқ, на маънавий, на жисмоний. Ҳеч нарса қилолмайман”, - деди Кревенко.

Унинг сўзларига кўра, қаршилик кўрсатишнинг маъносини кўрмайди ва барча украин ҳарбийларига ундан ўрнак олишни таклиф қилди.
“Ҳаммага таслим бўлишни таклиф қиламан, ўшанда тирик қоласиз. Агар йўқ бўлса, унда ўласиз. Шундай тамом. Ҳаммаси оддий”, - деди украиналик асир.
Бошқа асир унинг бўлинмаси қўмондонликдан чиқаришни сўраган, аммо уларга вазият ўнглангандан кейин қуршовдан чиқишни ваъда қилишган.
“Ҳеч ким ҳеч қандай чора кўрмади. Биз ўзимизникилар томонга ўтишга уринмадим, чунки бу худкушлик экани, имконият йўқ эканини тушунардик”, - деди Ткаченко.
Аввалроқ Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов Купянск ва Красноармейскда УҚК бўлинмалари қуршовга олинганини маълум қилган эди. Россия раҳбари Владимир Путиннинг сўзларига кўра, Украина ҳукумати қуршовга тушган фуқаролари тақдири ҳақида қарор қабул қилиши керак.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Зеленский қуршовга тушган ўз аскарларига таслим бўлишни буюриши керак – ҳарбий таҳлилчи