Саидов афғонистонлик ҳамкасби билан телефон орқали мулоқот қилди

Икки мамлакат ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашга оид ўзаро садоқатни яна бир бор тасдиқлаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 ноя – Sputnik. Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Мавлавий Амир Хон Муттақий билан самарали телефон мулоқотини ўтказдик, дея маълум қилди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов.
“Суҳбатимиз чоғида мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама кун тартиби ва минтақавий жараёнлар юзасидан фикр алмашдик. Ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашга оид ўзаро садоқатимизни яна бир бор тасдиқладик”, - дея ёзди Саидов ўзининг Telegram-каналида.
Вазирлар мулоқот ва дипломатия мавжуд чақириқларга ечим топишда ҳамда ўзаро тушунишни мустаҳкамлашнинг энг самарали воситаси эканлигини алоҳида таъкидлашди.
Афғонистон тадбиркорлари учун виза олиш енгиллаштирилиши мумкин