Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия армияси Красноармейск ҳудудидаги Гнатовка ва Рогни УҚКдан тозалашни якунламоқда

Россия ҳужумчи отрядлари темир йўл вокзали ва темир йўл ортидаги саноат ҳудудида қуршовдаги УҚКни йўқ қилишни давом этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 ноя – Sputnik. Россия жангчилари Красноармейск ҳудудидаги Гнатовка ва Рогни Украина Қуролли кучларидан (УҚК) тозалашни якунламоқда. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ДХРдаги Красноармейск аҳоли пунктида 2-армия ҳужумчи отрядлари темир йўл вокзали ва темир йўл ортидаги саноат ҳудудида қуршовдаги УҚКни йўқ қилишни давом этмоқда.
“Донецк Халқ Республикасининг Гнатовка ва Рог аҳоли пунктларини украин жангариларидан тозалаш якунланмоқда”, - дейилган хабарда.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украиналик ҳарбийлар Красноармейск яқинида таслим бўла бошлади