Сурхондарёда Россия компаниясининг шоуруми очилди

"Айритом" эркин савдо ҳудудида алоҳида Новосибирск павильони очилиши режалаштирилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 окт – Sputnik. Сурхондарё вилоятидаги "Айритом" эркин савдо ҳудудида Новосибирскнинг йирик "Сибиар" компанияси шоуруми расман очилди.
Қайд этилишича, ушбу лойиҳа Новосибирск ва Сурхондарё ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.
Шоурумда компания маҳсулотларининг кенг турдаги намуналари – уй-хўжалик кимёси, косметика ва парфюмерия, пардоз воситалари ва автомобиль эҳтиёт қисмлари намойиш этиляпти, дея ёзади "Дунё" АА
Шунингдек, 2026 йил бошида Новосибирск вилоят корхоналарининг "Айритом" эркин савдо ҳудудига бизнес-миссия ташкил этилиши ва ушбу ҳудудда алоҳида Новосибирск павильони очилиши режалаштирилмоқда.
Маълумот учун, "Сибиар" уй-хўжалик кимёси ва аэрозол қопламдаги парфюмерия-косметика маҳсулотлари ишлаб чиқаришда Уралдаги энг йирик компания ҳисобланади.
Россия ва Ўзбекистон ҳудудлари янги савдо ва илмий ҳамкорлик келишувларини тузди