https://sputniknews.uz/20251022/hududlar-kelishuv-52885415.html
Россия ва Ўзбекистон ҳудудлари янги савдо ва илмий ҳамкорлик келишувларини тузди
Россия ва Ўзбекистон ҳудудлари янги савдо ва илмий ҳамкорлик келишувларини тузди
Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Ўзбекистон ҳудудлари II кенгаши доирасида янги келишувлар имзоланди. Иваново вилояти ҳукумати ва Наманган ҳамда Навоий вилоятлари савдо, саноат, таълим ва маданият соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди
2025-10-22T11:02+0500
2025-10-22T11:02+0500
2025-10-22T11:02+0500
ҳамкорлик
навоий вилояти
наманган вилояти
экспорт
импорт
таълим
тўқимачилик
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/16/52885831_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_45d858a007995b61e766a0bd4c2a19ef.jpg
ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ҳудудлараро кенгаши доирасида Иваново вилояти иштирокида икки мамлакат ҳудудлари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор янги келишувлар имзоланди. Бу ҳақда Иваново вилояти ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.Хабарда айтилишича, форумнинг асосий натижаларидан бири Иваново вилояти ҳукумати ва Наманган вилояти ҳокимлиги ўртасидаги келишув бўлди. Бундан ташқари, Иваново вилояти ҳукумати ва Навоий вилояти ҳокимлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Унинг мақсади - ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш ва ишбилармон доираларнинг тўғридан-тўғри алоқаларини рағбатлантириш. Таъкидланишича, Ўзбекистон Иваново вилоятининг асосий савдо ҳамкорларидан биридир. 2024 йил якунларига кўра, Ўзбекистон билан товар айирбошлаш улуши минтақа умумий ташқи савдо айланмасининг 30 фоиздан ортиғини ташкил этди. Вилоятдан Ўзбекистонга асосан кимё саноати маҳсулотлари, ёғоч маҳсулотлари ва ускуналар экспорт қилиниб, пахта ва тайёр тўқимачилик маҳсулотлари импорт қилинади.
https://sputniknews.uz/20251021/nizhny-novgorod-tashkent-bitim-52864833.html
навоий вилояти
наманган вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/16/52885831_161:0:1121:720_1920x0_80_0_0_c5b9b1078702422a7693a38ee6410d60.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, россия, иваново вилояти, наманган вилояти, навоий вилояти, ҳамкорлик, келишув, меморандум, москва вилояти, ii кенгаш, савдо алоқалари, иқтисодий ҳамкорлик, тўқимачилик саноати, экспорт, импорт, кимё саноати, “узтекстильпром”, россия–ўзбекистон форуми, гуманитар ҳамкорлик, 2025 йил
ўзбекистон, россия, иваново вилояти, наманган вилояти, навоий вилояти, ҳамкорлик, келишув, меморандум, москва вилояти, ii кенгаш, савдо алоқалари, иқтисодий ҳамкорлик, тўқимачилик саноати, экспорт, импорт, кимё саноати, “узтекстильпром”, россия–ўзбекистон форуми, гуманитар ҳамкорлик, 2025 йил
Россия ва Ўзбекистон ҳудудлари янги савдо ва илмий ҳамкорлик келишувларини тузди
Россиянинг Иваново вилояти Наманган ва Навоий вилоятлари билан савдо, саноат, таълим ва маданият соҳаларида янги келишувлар имзолади.
ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ҳудудлараро кенгаши доирасида Иваново вилояти иштирокида икки мамлакат ҳудудлари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор янги келишувлар имзоланди. Бу ҳақда Иваново вилояти ҳукумати матбуот хизмати
хабар берди. Хабарда айтилишича, форумнинг асосий натижаларидан бири Иваново вилояти ҳукумати ва Наманган вилояти ҳокимлиги ўртасидаги келишув бўлди.
Ҳужжат савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий-маданий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришни назарда тутади.
Бундан ташқари, Иваново вилояти ҳукумати ва Навоий вилояти ҳокимлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Унинг мақсади - ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш ва ишбилармон доираларнинг тўғридан-тўғри алоқаларини рағбатлантириш.
Таъкидланишича, Ўзбекистон Иваново вилоятининг асосий савдо ҳамкорларидан биридир. 2024 йил якунларига кўра, Ўзбекистон билан товар айирбошлаш улуши минтақа умумий ташқи савдо айланмасининг 30 фоиздан ортиғини ташкил этди.
Вилоятдан Ўзбекистонга асосан кимё саноати маҳсулотлари, ёғоч маҳсулотлари ва ускуналар экспорт қилиниб, пахта ва тайёр тўқимачилик маҳсулотлари импорт қилинади.