Ева Мочалова атиги 13 ёшда, аммо у аллақачон "Овоз. Болалар" ва "Бизнинг авлод" лойиҳаларида иштирок этди.
У Россия танловида Ўзбекистон номидан қатнашиб, Ватан ҳақидаги қўшиқни куйлади ва самимий туйғулари билан томошабинларни мафтун этди.
Мусиқа Еванинг ҳаётида бирданига пайдо бўлмаган — у эшкак эшиш ва сузиш билан шуғулланиш анъана бўлган спортчилар оиласида ўсган. Аммо қиз ўз йўлини танлашга қарор қилди.
“Ўзимни мусиқада синаб кўрганимда, мен ҳам, онам ҳам дарҳол тушундик - бу мени йўлим”, - дейди Ева.
Танлов, севимли санъаткорлар, илк мағлубиятлар ва ёш истеъдоднинг келажакдаги режалари ҳақида - видеода.