Ўзбекистон ҳақидаги қўшиқ Россияни маҳлиё айлади: 13 ёшли Ева Мочалова ҳикояси

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
“Бизнинг авлод” танловида Ева Ўзбекистон ҳақида қўшиқ ижро этди ва томошабинлар меҳрига сазовор бўлди.
Ева Мочалова атиги 13 ёшда, аммо у аллақачон "Овоз. Болалар" ва "Бизнинг авлод" лойиҳаларида иштирок этди.
У Россия танловида Ўзбекистон номидан қатнашиб, Ватан ҳақидаги қўшиқни куйлади ва самимий туйғулари билан томошабинларни мафтун этди.
Мусиқа Еванинг ҳаётида бирданига пайдо бўлмаган — у эшкак эшиш ва сузиш билан шуғулланиш анъана бўлган спортчилар оиласида ўсган. Аммо қиз ўз йўлини танлашга қарор қилди.

“Ўзимни мусиқада синаб кўрганимда, мен ҳам, онам ҳам дарҳол тушундик - бу мени йўлим”, - дейди Ева.

Танлов, севимли санъаткорлар, илк мағлубиятлар ва ёш истеъдоднинг келажакдаги режалари ҳақида - видеода.
Международный музыкальный конкурс Интервидение - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2025
Интервидение-2025: танлов якунлари ва Ўзбекистон иштироки - фото
Янгиликлар лентаси
0