https://sputniknews.uz/20250921/intervidenie-2025-52131105.html
Интервидение-2025: танлов якунлари ва Ўзбекистон иштироки - фото
Интервидение-2025: танлов якунлари ва Ўзбекистон иштироки - фото
Sputnik Ўзбекистон
Турли минтақаларнинг жами 23 давлатидан ташриф буюрган иштирокчиларни бир саҳнада жамлаган ушбу танлов Москва яқинидаги Live Арена саҳнасида бўлиб ўтди
2025-09-21T11:20+0500
2025-09-21T11:20+0500
2025-09-21T11:20+0500
маданият
интервидение-2025
ўзбекистон
россия
танлов
натижа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/15/52131615_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_705e319ff87a75eb55db7057458bdd42.jpg
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Дунёнинг жами 23 та давлатидан ташриф буюрган иштирокчиларни бир саҳнада жамлаган “Интервидение” мусиқий танлови Москва яқинидаги "Live Arena" саҳнасида бўлиб ўтди. “Интервидение” аслида қачон ташкил этилган, унинг моҳияти нимада, фестиваль тарихида илк бор иштирок этган ўзбекистонлик ким, ғолиблик кимга насиб этди? Батафсил Sputnik мақоласида.“Интервидение” — қайта туғилган мусиқа тантанасиТанлов илк бор 1965 йилда ташкил этилган бўлиб, ўша пайтда Ғарбнинг “Евровидение” танловига жавобан йўлга қўйилган эди. Ўз вақтида у социалистик мамлакатлар орасида машҳурликка эришган бўлса-да, 1980 йилларда тўхтатилган.Орадан узоқ вақт ўтиб, 2025 йилда Россия ҳукумати ушбу фестивални расмий равишда қайта тиклашга қарор қилди. Бу гал у глобал миқёсда ўтказилди: BRICS, МДҲ, Лотин Америкаси, Осиё ва Африкадан жами 23 та давлат иштирок этди.Танлов ташкилотчилари, ҳакамлар ва иштирокчиларга Россия Федерацияси президенти Владимир Путин қуйидаги мурожаат билан юзланди:Танлов ғолиби ва ўзбекистонлик иштирокчи“Интервидение-2025”да Вьетнам вакили — хонанда Дик Фук (Duc Phuc) “Афсонавий қаҳрамон Fu Dong” (Phù Đổng Thiên Vương) номли таронаси билан 422 балл тўплаб, мутлақ ғолибликни қўлга киритди.Иккинчи ўрин қирғизистонлик "Номад" ижросидаги “Фақат сенга” (Жалгиз сага) қўшиғига насиб этди – у 373 балл тўплади. Учинчи ўринни эса Қатар вакиласи Дана Ал Мирр “Мана – сен” (Huwa dha anta) номли таронаси билан 369 балл билан банд этди.Танловда илк бор ўзбекистонлик хонанда Шоҳрух Ғаниев ҳам иштирок этди. У Лутфий қаламига мансуб “Хоҳ инон, хоҳ инонма” ғазалининг замонавий талқини асосида яратилган мусиқий композициясини ҳакамлар ҳайъати эътиборига тақдим этди. Гарчи совриндорлар сафидан жой ола олмаган бўлса-да, у ёмон натижа қайд этмади – Шоҳрух Ғаниев кучли ўнталикдан жой олишга муваффақ бўлди.Унинг ўзи бу ҳақида шундай дейди:Баҳолаш қандай амалга оширилди?“Интервидение-2025” баҳолаш тизими ўзига хослиги билан ажралиб туради. Ҳар бир иштирокчи мамлакатдан бир нафар санъаткор ва унинг продюсери келиб, халқаро ҳакамлар ҳайъатига ўз чиқишини намойиш этди. Ҳакамлар ҳайъати жами 23 нафар мутахассисдан иборат бўлиб, ҳар бири ҳар бир иштирокчига 1 дан 23 гача балл бериши мумкин.Таъкидлаш жоизки, ҳакам айнан бир баллни фақат бир давлатга бера олади. Масалан, агар ҳакам Ўзбекистонга 23 балл берса, бошқа ҳеч бир иштирокчига яна шу баллни бера олмайди.Худди шу тартибда энг кўп балл тўплаган ижодкор ғолиб сифатида тан олинди. Томошабинлар овоз бериш ҳуқуқига эга эмас. Бу ўз навбатида натижаларни манипуляциясиз, мутлақо профессионал асосда аниқлаш имконини берди.Қуръа ташлаш жараёни ва мусиқий хилма-хилликТанлов кўплаб қизиқарли лаҳзалар ва эсда қоларли ҳодисаларга бой бўлди. Масалан, қуръа ташлаш жараёнида ташкилотчилар рус миллий самоваридан фойдаландилар. Иштирокчилар самовардан иссиқ сув қуйгач, “фортуна ғилдираги” устидаги чашкаларда уларнинг саҳнага чиқиш тартиб рақами пайдо бўлди.Мусиқий жанрлар ҳам ниҳоятда ранг-баранг бўлди. Лотин Америкалик иштирокчилар салса ва фольклорни тақдим этган бўлса, Осиё давлатлари миллий оҳанглар ва поп жанрида куйлади. Африкалик ижрочилар эса афробит ва соул услубидаги чиқишлари билан ажралиб турди.Танловни ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
https://sputniknews.uz/20250920/intervidenie-haqida-nimalarni-bilish-kerak-52116389.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/15/52131615_133:0:2864:2048_1920x0_80_0_0_e9b0039c43f3a1dd6236bb5db1b7cb1e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
интервидение мусиқа танлов ўзбекистон россия
интервидение мусиқа танлов ўзбекистон россия
Интервидение-2025: танлов якунлари ва Ўзбекистон иштироки - фото
Йиллар ортидан тикланган халқаро мусиқий беллашувда 23 та давлат вакили куч синашди. Ўзбекистон илк бор саҳнага чиқди — натижалар, қизиқарли тафсилотлар ва ғолиб номи
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Дунёнинг жами 23 та давлатидан ташриф буюрган иштирокчиларни бир саҳнада жамлаган “Интервидение” мусиқий танлови Москва яқинидаги "Live Arena" саҳнасида бўлиб ўтди. “Интервидение” аслида қачон ташкил этилган, унинг моҳияти нимада, фестиваль тарихида илк бор иштирок этган ўзбекистонлик ким, ғолиблик кимга насиб этди? Батафсил
Sputnik мақоласида.
“Интервидение” — қайта туғилган мусиқа тантанаси
Танлов илк бор 1965 йилда ташкил этилган бўлиб, ўша пайтда Ғарбнинг “Евровидение” танловига жавобан йўлга қўйилган эди. Ўз вақтида у социалистик мамлакатлар орасида машҳурликка эришган бўлса-да, 1980 йилларда тўхтатилган.
Орадан узоқ вақт ўтиб, 2025 йилда Россия ҳукумати ушбу фестивални расмий равишда қайта тиклашга қарор қилди. Бу гал у глобал миқёсда ўтказилди: BRICS, МДҲ, Лотин Америкаси, Осиё ва Африкадан жами 23 та давлат иштирок этди.
Танлов ташкилотчилари, ҳакамлар ва иштирокчиларга Россия Федерацияси президенти Владимир Путин қуйидаги мурожаат билан
юзланди:
“Ушбу бетакрор ижодий тадбир йиллар давомида турли мамлакатлардан ташриф буюрган кўплаб иқтидорли инсонларни ўз атрофида бирлаштириб келган эди. У маданий мулоқотни мустаҳкамлаб, байналмилалликни юксалтиришга хизмат қилган. Бугун "Интервидение" ўз анъаналарига содиқ қолган ҳолда янги уфқларни забт этмоқда. Маданият ва мусиқа ҳеч қандай чегарани тан олмайди. Шу боис бу танлов, бугунги тобора бўлиниб бораётган дунёда, бирлашув ва якдиллик тимсолига айланяпти”.
Танлов ғолиби ва ўзбекистонлик иштирокчи
“Интервидение-2025”да Вьетнам вакили — хонанда Дик Фук (Duc Phuc) “Афсонавий қаҳрамон Fu Dong” (Phù Đổng Thiên Vương) номли таронаси билан 422 балл тўплаб, мутлақ ғолибликни қўлга киритди.
Иккинчи ўрин қирғизистонлик "Номад" ижросидаги “Фақат сенга” (Жалгиз сага) қўшиғига насиб этди – у 373 балл тўплади. Учинчи ўринни эса Қатар вакиласи Дана Ал Мирр “Мана – сен” (Huwa dha anta) номли таронаси билан 369 балл билан банд этди.
Танловда илк бор ўзбекистонлик хонанда
Шоҳрух Ғаниев ҳам иштирок этди. У Лутфий қаламига мансуб “Хоҳ инон, хоҳ инонма” ғазалининг замонавий талқини асосида яратилган мусиқий композициясини ҳакамлар ҳайъати эътиборига тақдим этди. Гарчи совриндорлар сафидан жой ола олмаган бўлса-да, у ёмон натижа қайд этмади – Шоҳрух Ғаниев кучли ўнталикдан жой олишга муваффақ бўлди.
Унинг ўзи бу ҳақида шундай дейди:
“Мен Ўзбекистонга дўстлик олиб кетишни мақсад қилганман, яхши-яхши дўстлар орттирмоқчиман. Ва албатта, "Интервидение"ни Ўзбекистонга олиб боришни ҳам жуда истайман. Ажаб эмас, кун келиб танлов Ўзбекистонда ҳам ўтказилар. Ўшанда барча мусиқасеварларни юртимизда албатта кутиб қоламиз”, – деди у.
Баҳолаш қандай амалга оширилди?
“Интервидение-2025” баҳолаш тизими ўзига хослиги билан ажралиб туради. Ҳар бир иштирокчи мамлакатдан бир нафар санъаткор ва унинг продюсери келиб, халқаро ҳакамлар ҳайъатига ўз чиқишини намойиш этди. Ҳакамлар ҳайъати жами 23 нафар мутахассисдан иборат бўлиб, ҳар бири ҳар бир иштирокчига 1 дан 23 гача балл бериши мумкин.
Таъкидлаш жоизки, ҳакам айнан бир баллни фақат бир давлатга бера олади. Масалан, агар ҳакам Ўзбекистонга 23 балл берса, бошқа ҳеч бир иштирокчига яна шу баллни бера олмайди.
Худди шу тартибда энг кўп балл тўплаган ижодкор ғолиб сифатида тан олинди. Томошабинлар овоз бериш ҳуқуқига эга эмас. Бу ўз навбатида натижаларни манипуляциясиз, мутлақо профессионал асосда аниқлаш имконини берди.
Қуръа ташлаш жараёни ва мусиқий хилма-хиллик
Танлов кўплаб қизиқарли лаҳзалар ва эсда қоларли ҳодисаларга бой бўлди. Масалан, қуръа ташлаш жараёнида ташкилотчилар рус миллий самоваридан фойдаландилар. Иштирокчилар самовардан иссиқ сув қуйгач, “фортуна ғилдираги” устидаги чашкаларда уларнинг саҳнага чиқиш тартиб рақами пайдо бўлди.
Мусиқий жанрлар ҳам ниҳоятда ранг-баранг бўлди. Лотин Америкалик иштирокчилар салса ва фольклорни тақдим этган бўлса, Осиё давлатлари миллий оҳанглар ва поп жанрида куйлади. Африкалик ижрочилар эса афробит ва соул услубидаги чиқишлари билан ажралиб турди.
Танловни
ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.