ТОШКЕНТ, 31 окт – Sputnik. Ўзбекистонда январь-сентябрь ойларида кам таъминланган оилалардаги 275 539 нафар истеъмолчига 81,8 млрд сўмга яқин ижтимоий кешбэк тўлаб берилди.
2023-йил 1-майдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган жисмоний шахслар чакана савдо обектларидан тиббий хизматлар, қўй, парранда, мол гўштлари, тухум, ўсимлик ёғи, ун, шакар, дори воситалари сотиб олганда харид суммасидан 1% миқдордаги кешбек ўрнига, 12% ҚҚС (ижтимоий кешбек) суммасини қайтариб олади.
Топ-3 ҳудудлар:
Самарқанд вилояти - 22,9 млрд сўм;
Тошкент шаҳри - 16,2 млрд сўм;
Тошкент вилояти - 7 млрд сўм.
Кешбэк олиш учун "Солиқ" мобил иловасида харид чекининг QR-кодини сканер қилиш лозим.