https://sputniknews.uz/20250822/ishsiz-kambagal-kasb-til-bepul-oqish-51416544.html
Ишсизлар ва моддий имконияти чекланганлар касб-ҳунар ва хорижий тилларга бепул ўқитилади
Ишсизлар ва моддий имконияти чекланганлар касб-ҳунар ва хорижий тилларга бепул ўқитилади
Sputnik Ўзбекистон
Ваучер орқали фуқаро ўзи танлаган ўқув марказида билим олади, давлат эса унинг ўқиш харажатини қоплаб беради. Иш берувчилар ўқув жараёнларини кузатиб... 22.08.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-08-22T13:29+0500
2025-08-22T13:29+0500
2025-08-22T14:25+0500
ўзбекистон
жамият
касб-ҳунар мактаблари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/0b/46551384_0:71:1350:830_1920x0_80_0_0_b698fa541f47ca65fa7536035dd94dff.jpg
ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. "Давлат ва нодавлат таълим ташкилотларини жалб қилган ҳолда ваучер асосида касб ва хорижий тилларга ўқитиш тизимини жорий қилиш тўғрисида" Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.Тизимнинг асосий жиҳатлари:Ўқув жараёни ва имтиҳонлар масофавий мониторинг орқали кузатиб борилади ҳамда тингловчиларнинг якуний имтиҳон натижалари асосида махсус сертификат берилади. Иш берувчилар ҳам ўқув жараёнларини кузатиш имконига эга бўлиб, бу уларга кадрларни танлашда қулайлик яратади.Таъкидланишича, янги тартиб ишсизлар ва кам таъминланган аҳолига касб ва хорижий тилларни ўрганиш имкониятини беради. Аҳоли бандлиги таъминланиб, меҳнат бозорида талаб юқори мутахассислар тайёрланади. Шунингдек, ўқув марказлари ўртасида рақобатни кучайтиради ва шу орқали таълим сифатини оширишга хизмат қилади.
https://sputniknews.uz/20250121/bandlik-tadbirkorlik-daromad-ozbekiston-yondashuvlar-47635495.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/0b/46551384_75:0:1275:900_1920x0_80_0_0_68dfad8a3b5282f5fd9184bb85a06a7d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, жамият, касб-ҳунар мактаблари
ўзбекистон, жамият, касб-ҳунар мактаблари
Ишсизлар ва моддий имконияти чекланганлар касб-ҳунар ва хорижий тилларга бепул ўқитилади
13:29 22.08.2025 (янгиланди: 14:25 22.08.2025) Ваучер орқали фуқаро ўзи танлаган ўқув марказида билим олади, давлат эса унинг ўқиш харажатини қоплаб беради. Иш берувчилар ўқув жараёнларини кузатиб, кадрларни танлаш имконига эга бўлади
ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. "Давлат ва нодавлат таълим ташкилотларини жалб қилган ҳолда ваучер асосида касб ва хорижий тилларга ўқитиш тизимини жорий қилиш тўғрисида" Вазирлар Маҳкамасининг
қарори қабул қилинди.
Ўзбекистонда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотлар доирасида ушбу тизим жорий этилмоқда. Унга кўра, ишсиз аҳолини, шу жумладан “Камбағал оилалар реестри”га киритилган шахсларни касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўқитиш харажатлари давлат томонидан махсус ваучерлар орқали қоплаб берилади.
Тизимнинг асосий жиҳатлари:
Ишсиз фуқаролар туман ёки шаҳар бандлик бўлимига ёки онлайн платформа орқали мурожаат қилиб, ўқиш харажатларини давлат ҳисобидан қоплатиши мумкин бўлади.
Давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари учун ягона электрон рўйхат шакллантирилади. Фақат белгиланган талабларга жавоб берган таълим муассасалари реестрга киритилади.
Фуқаролар қайси таълим ташкилотида ўқишни мустақил танлайдилар.
Ишсиз шахс, таълим ташкилоти ва бандлик вазирлиги ҳудудий бўлими ўртасида у томонлама шартнома тузилади.
Ўқув жараёни ва имтиҳонлар масофавий мониторинг орқали кузатиб борилади ҳамда тингловчиларнинг якуний имтиҳон натижалари асосида махсус сертификат берилади.
Иш берувчилар ҳам ўқув жараёнларини кузатиш имконига эга бўлиб, бу уларга кадрларни танлашда қулайлик яратади.
Таъкидланишича, янги тартиб ишсизлар ва кам таъминланган аҳолига касб ва хорижий тилларни ўрганиш имкониятини беради. Аҳоли бандлиги таъминланиб, меҳнат бозорида талаб юқори мутахассислар тайёрланади. Шунингдек, ўқув марказлари ўртасида рақобатни кучайтиради ва шу орқали таълим сифатини оширишга хизмат қилади.