Бандлик, тадбиркорлик ва даромадни ошириш: Ўзбекистонда янги ёндашувлар жорий қилинади

© Gettyimages/Amine Bouzidi IdrissiВид с воздуха на Ташкент с телебашни - пейзажный снимок
Вид с воздуха на Ташкент с телебашни - пейзажный снимок - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2025
Oбуна бўлиш
2025 йилда аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлаш дастури ҳамда унинг доирасида мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди.
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Ўзбекистонда аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш ва даромадни оширишда янги ёндашувлар жорий қилинади. Бу ҳақда “2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорида назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, 2025 йилда аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлаш дастури ҳамда унинг доирасида мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди.
2025 йилда Дастур ижроси доирасида 5,2 миллион аҳолини иш билан банд қилиш ҳамда даромадли меҳнат билан таъминлаш мақсадида айрим ташкилотлар масъул этиб белгиланди.
2025–2026 йилларда Наманган, Тошкент, Хоразм ва бошқа вилоятларда паррандачилик соҳасида кооперация тизимида замонавий сўйиш корхоналари (кушхоналар) ва музлаткичли омборхоналар, маҳсулотлар ва чиқиндиларни қайта ишлаш, наслли жўжалар етиштириш ва парранда маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватларини ўз ичига олган тайёр бизнес лойиҳалари амалга оширилади.
2025 йилда камбағал оила аъзоларини жалб этган ҳолда:
20 минг гектар ўрмон фонди ерларида саноатбоп, манзарали ва мевали дарахт турларидан иборат ўрмонлар барпо этиш, кўчатхоналар ташкил этиш ва доривор ўсимликлар етиштириш лойиҳалари амалга оширилади;
жами 100 гектар ер участкаларида бруссонетия дарахтини етиштириш бўйича пилот лойиҳалар амалга оширилади.
2025 йил 1 июлдан “Экофаол фуқаро” платформасига ўзи эккан дарахти тўғрисида маълумотлар киритган камбағал оилалар аъзоларига ўрмон фонди ерларида экилган ҳар 100 та дарахт учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида субсидия ажратилади.
Камбағал оилалар аъзоларига қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун субсидия ажратилади.
Қарорга кўра, оғир тоифадаги 300 та маҳаллада кооперация асосида 180–500 кВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станциялари барпо этилади.
2025 йил 1 апрелдан 2028 йил 1 январга қадар янги ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги ва доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш кооперативлари учун ижтимоий солиқ ҳамда уларга ишга қабул қилинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 1 фоиз этиб белгиланади.
Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар аъзоларига қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун БҲМнинг 10 бараваригача миқдорда субсидиялар ажратилади.
Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежи негизида 2025 йил 1 декабргача креатив соҳалар кластери ташкил қилинади.
Касбий кўникмалар марказларида:
2025 йил 1 февралдан иш берувчилар буюртмаси ва тижорат банклари мижозлари эҳтиёжи асосида ишсиз аҳолини, шу жумладан, камбағал оилалар аъзоларини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга манзилли ўқитиш тизими жорий этилади;
2025 йил 1 мартдан аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш жараёнларини рақамли назорат қилиш тизими йўлга қўйилади;
2025 йил 1 апрелдан 12 та янги касб йўналишлари бўйича ўқув курслари ташкил этилади.
Шунингдек, камбағал оилалар аъзоларини касб-ҳунарга ўқитиш харажатларини қоплаб бериш бўйича ваучер тизими жорий қилинади
2025 йил 1 февралдан касбларга ўқитиш мақсадида ажратиладиган стипендиялар ногиронлиги бўлган шахсларга, шунингдек, муддати 3 ойдан кўп давом этадиган ўқув курсларига қабул қилинган Камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг ишсиз аъзоларига тўланади.
2025 йил 1 майгача ишсиз аҳолини, шу жумладан, устувор равишда камбағал оилалар аъзоларини касб-ҳунарга ўқитиш харажатларини қоплаб бериш бўйича ваучер тизими жорий қилинади. Мазкур тизим 2025 йил 1 февралдан Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида синовдан ўтказилади.
Маҳаллаларда камбағал оила аъзоларининг ишлаш иштиёқини ва ташаббускорлигини оширишга қаратилган “Фаровон ҳаётга илк қадам”, “Ишонч” лойиҳалари ва “Маърифат орқали камбағалликни қисқартириш” дастури амалга оширилади.
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.01.2025
Давлат дастури-2025: таклиф қилинаётган ва кутилаётган асосий ўзгаришлар
Янгиликлар лентаси
0