Кам таъминланган оилаларга қарийб 82 млрд сўмлик ижтимоий кешбэк тўлаб берилди

© PixabayЧек, иллюстративное фото
Чек, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2025
Oбуна бўлиш
Энг кўп тўловлар Самарқанд ва Тошкентда амалга оширилди.
ТОШКЕНТ, 31 окт – Sputnik. Ўзбекистонда январь-сентябрь ойларида кам таъминланган оилалардаги 275 539 нафар истеъмолчига 81,8 млрд сўмга яқин ижтимоий кешбэк тўлаб берилди.
2023-йил 1-майдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган жисмоний шахслар чакана савдо обектларидан тиббий хизматлар, қўй, парранда, мол гўштлари, тухум, ўсимлик ёғи, ун, шакар, дори воситалари сотиб олганда харид суммасидан 1% миқдордаги кешбек ўрнига, 12% ҚҚС (ижтимоий кешбек) суммасини қайтариб олади.
Топ-3 ҳудудлар:
Самарқанд вилояти - 22,9 млрд сўм;
Тошкент шаҳри - 16,2 млрд сўм;
Тошкент вилояти - 7 млрд сўм.
Кешбэк олиш учун "Солиқ" мобил иловасида харид чекининг QR-кодини сканер қилиш лозим.
Бизнес-тренинг - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2025
Ишсизлар ва моддий имконияти чекланганлар касб-ҳунар ва хорижий тилларга бепул ўқитилади
Янгиликлар лентаси
0