Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕИК ва ЖССТ тиббиёт ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ҳамкорликни кучайтиради

Томонлар келишувига кўра, ЕИК ва ЖССТ 2026–2028 йилларда тиббиёт, озиқ-овқат хавфсизлиги ва ахборот тизимлари соҳасида ҳамкорликни кучайтиради
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 окт – Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Европа минтақавий бюроси ўртасида 2021 йилда имзоланган ўзаро англашув меморандумини амалга ошириш бўйича 2026–2028 йилларга мўлжалланган янги чора-тадбирлар режаси имзолаш учун маъқулланди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжатда ҳамкорликнинг энг долзарб йўналишлари белгиланган.
Жумладан:
дори-дармонлар ва тиббий буюмлар муомаласи соҳасидаги ҳамкорлик;
инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг айланмасига йўл қўймаслик;
юқумли ва оммавий юқумли бўлмаган касалликлар тарқалишининг олдини олиш.
Шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасида ахборот тизимларини ривожлантириш, тиббиётда замонавий технологиялардан фойдаланиш ва тиббий ёрдам сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИда 2025-2034 йилларда агросаноат мажмуасини ривожлаштириш прогнозлари маъқулланди