ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Жанубий Кореядаги учрашувда Хитой етакчиси Си Цзиньпин билан Украина можаросини муҳокама қилди.
“Биз бу мавзуни узоқ муҳокама қилдик”, - деди Трамп ўз самолёти бортида Си Цзиньпин билан музокаралари якунлари бўйича журналистларнинг саволларига жавоб бераётиб.
Америка етакчисининг сўзларига кўра, у ва Хитой раҳбари Украина бўйича биргаликда ишлашга ва натижаларга эришишга ҳаракат қилишга келишиб олган.
Трамп музокараларнинг бошқа тафсилотларини очиқламаган.