ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Россия қўшинлари ўтган кун давомида яна иккита қишлоқни озод этди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
"Ғарб" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари фаол ва қатъий ҳаракатлар натижасида Харьков вилоятининг Садовое аҳоли пунктини озод этди", — дейилади хабарда.
Шунингдек, "Шарқ" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари душман мудофааси ичкарисига киришни давом эттириб, Запорожье вилоятининг Красногорское аҳоли пунктини ҳам озод қилгани қайд этилган.