ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Россия ҳарбийлари Россия президенти Владимир Путиннинг махсус ҳарбий операция ҳудудида Украина Қуролли кучлари (УҚК) қуршовга олинган жойларга хорижлик журналистларни ўтказиш буйруғини олишди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Красноармейск, Димитрово ва Купянскда Украина қўшинлари қуршовга олинган ҳудудларга Украина ОАВ вакиллари ҳам “УҚК қўмондонига мурожаат қилган тақдирда” бориши мумкин.
“Россия қўмондонлиги зарур ҳолатларда ушбу ҳудудларда жанговар ҳаракатларни 5-6 соатга тўхтатиб туришга тайёр”, - дейилади хабарда.
Россия Мудофаа вазирлиги хорижлик ОАВ гуруҳининг кириш ва чиқиши учун йўлаклар билан таъминлашга ваъда қилган, бироқ башартики, ҳам журналистлар, ҳам Россия ҳарбийлари учун хавфсизлик кафолатлари бўлса.