Ўзбекистон–Сербия бизнес-форуми: қўшма инвестиция жамғармаси ташкил этилиши мумкин

Бизнес-форумда савдо ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, саноат кооперацияси лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Сербия президенти Александар Вучичнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон–Сербия бизнес-форуми ва кўргазмаси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Тадбирда давлат тузилмалари вакиллари ҳамда икки мамлакатдан 100 нафардан ортиқ тадбиркор қатнашди.

Форум доирасида ўтган кўргазмада Ўзбекистоннинг 50та дан ортиқ компанияси фармацевтика, кимё, кончилик, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, автомобилсозлик, тўқимачилик ва чарм саноати соҳаларидаги маҳсулотларини намойиш этди.

В Ташкенте прошел Узбекско-сербский бизнес-форум.
Шунингдек, қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Форум якунида икки томонлама учрашувлар ўтказилиб, янги қўшма ташаббусларни амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди.
Сербия–Ўзбекистон: Қўшма декларация ва ўндан ортиқ ҳужжатлар имзоланди