Сербия–Ўзбекистон: Қўшма декларация ва ўндан ортиқ ҳужжатлар имзоланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезиденты Узбекистана и Сербии подписали Совместную декларацию
Президенты Узбекистана и Сербии подписали Совместную декларацию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Сербия Президентлари миграция, таълим, иқтисодиёт, туризм ва илғор технологияларда ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган Қўшма декларация ҳамда ўндан ортиқ ҳужжатлар имзоладилар
ТОШКЕНТ, 29 окт – Sputnik. Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Президент Шавкат Мирзиёев ва Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич Қўшма декларацияни имзоладилар. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Етакчилар ҳузурида ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш маросими ҳам бўлиб ўтди. Жумладан:
Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида битим;
Иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида битим;
Тиббий хизматлар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
Туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
Таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
Муҳандислик, илғор технологиялар, сунъий интеллект ва турдош соҳалардаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
Дипломатик кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича 2026-2027 йилларга мўлжалланган дастур;
Меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
Спорт ва жисмоний тарбия соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
Тошкент ва Белград шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида битим.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезиденты Узбекистана и Сербии подписали Совместную декларацию
Президенты Узбекистана и Сербии подписали Совместную декларацию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2025
Президенты Узбекистана и Сербии подписали Совместную декларацию
Шунингдек, музокаралар якунида Кўксарой қароргоҳида дарахт экиш маросими бўлди.
Фахрий меҳмонлар хиёбонида Шавкат Мирзиёев ва Александр Вучич мамлакатлар дўстлик ҳамда шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга, икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очишга муштарак интилиш ифодаси сифатида дарахт экдилар.
Cостоялись переговоры президента Узбекистана Шавката Мирзиёева и президента Сербии Александра Вучича - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2025
Ўзбекистон ва Сербия президентларининг музокаралари бўлиб ўтди
Янгиликлар лентаси
0