Саудия Арабистони билан кабель ишлаб чиқарувчи қўшма корхона очилади

Икки давлат орасида 20 дан ортиқ инвестиция лойиҳаларини ўз ичига олган амалий режа ҳам тасдиқланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 окт – Sputnik. Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Саудия Арабистонига ташрифи чоғида 122 млн долларлик қўшма лойиҳа бўйича битим имзоланди.

Riyadh Cables Group билан Тошкент шаҳрида юқори вольтли кабель маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳа амалга ошириш тўғрисида битим имзоланди. Лойиҳа қиймати 122 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, йилига 24 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади ҳамда 340 та янги иш ўрни яратилади, - дейилади хабарда.

Шунингдек, энергетика, сув таъминоти, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги ва инфратузилма соҳаларини қамраб олувчи 20 дан ортиқ қўшма лойиҳаларни ўз ичига олган Амалий ҳаракатлар режаси тасдиқланди.
Саудия Арабистонида бўлиб ўтган музокараларда инвестициялар вазири Холид Ал-Фалиҳ ҳамда қиролликнинг йирик компаниялари раҳбарлари билан саноат, энергетика, инфратузилма, соғлиқни сақлаш ва меҳнат миграцияси соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Саудия компанияси Самарқандда газ-поршенли ИЭС қуради