Саудия компанияси Самарқандда газ-поршенли ИЭС қуради

© Пресс-служба президента УзбекистанаТуракурганская ТЭС
Туракурганская ТЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Саудия Арабистони билан иссиқлик, қуёш ва шамол электр станциялари қуришда кенг кўламли ҳамкорлик йўлга қўйган.
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Саудия Арабистони компанияси Самарқандда янги ИЭС қуради. Бу ҳақда энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов “Ўзбекистон 24”телеканалига айтиб берди.

“Саудия Арабистонининг “Pemco” компанияси йил охиригача Самарқанд вилоятида қуввати 200 МВт бўлган янги газ-поршенли ИЭС қуриш ишларини бошлайди”, - деди вазир.

Мирзамаҳмудовнинг айтишига кўра, Тошкентда қурилаётган янги аэропорт эксплуатацияси учун қайта тикланувчи ёқилғи ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Ушбу мақсадда Саудия Арабистонининг “Vision Invest ” ва АҚШнинг “Air Products” компаниялари билан янги экологик барқарор авиация ёқилғиси (SAF) ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришилган.
Энергетика вазири, шунингдек, Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси билан йўлга қўйилган кенг кўламли ҳамкорлик ҳақиа айтиб берди.

Ҳамкорлик доирасида Сирдарё вилоятида 1500 МВтли ИЭС, Тошкент вилоятида 200 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси, Бухоро вилоятида 500 МВтли иккита ва Қорақалпоғистонда 100 МВтли шамол электр станциялари ишга туширилган.
Шавкат Мирзиёев принял делегацию Саудовской Аравии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2025
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони инвестициялар вазирини қабул қилди
Янгиликлар лентаси
0