https://sputniknews.uz/20251015/shavkat-mirziyoev-saudiya-arabistoni-investitsiyalar-vazirini-qabul-qildi-52716996.html
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони инвестициялар вазирини қабул қилди
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони инвестициялар вазирини қабул қилди
Sputnik Ўзбекистон
Бундан олдин Тошкентда ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган эди. 15.10.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-10-15T15:23+0500
2025-10-15T15:23+0500
2025-10-16T18:58+0500
ўзбекистон
саудия арабистони
шавкат мирзиёев
сиёсат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/0f/52717360_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_53628696fbc979af4aa6ae53357c6980.jpg
ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15 октябрь куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳни бошчилигидаги етакчи компаниялари раҳбарларидан иборат нуфузли делегацияни қабул қилди. Хусусан, қўшма лойиҳалар портфели 27 миллиард долларга етгани ва "ACWA Power" компанияси билан энергетика соҳасида 15 миллиард долларлик қатор йирик лойиҳалар амалга оширилаётгани айтиб ўтилди.Тошкент шаҳрида 14 октябрь куни ўтган Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилишларининг самарали натижалари, улар доирасида янги битим ва шартномалар имзолангани юксак баҳоланди."Яшил" энергетика, қишлоқ хўжалиги, электротехника, кўчмас мулк, мамлакатимиз ҳудудларида инфратузилмани модернизация қилиш ва бошқа устувор йўналишлардаги лойиҳа ва ташаббусларни тез фурсатда амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
ўзбекистон
саудия арабистони
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/0f/52717360_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_2f9d309b5d8c7a56b438e36b9cd04ffe.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, саудия арабистони, шавкат мирзиёев, сиёсат
ўзбекистон, саудия арабистони, шавкат мирзиёев, сиёсат
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони инвестициялар вазирини қабул қилди
15:23 15.10.2025 (янгиланди: 18:58 16.10.2025) Бундан олдин Тошкентда ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган эди.
ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15 октябрь куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳни бошчилигидаги етакчи компаниялари раҳбарларидан иборат нуфузли делегацияни қабул қилди.
Музокаралар чоғида самарали ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани, ўзаро савдо ҳажми, тўғридан-тўғри инвестициялар ва қўшма корхоналар сони ортиб бораётгани ва икки давлат орасида авиақатновлар кўпайгани мамнуният билан қайд этилди.
Хусусан, қўшма лойиҳалар портфели 27 миллиард долларга етгани ва "ACWA Power" компанияси билан энергетика соҳасида 15 миллиард долларлик қатор йирик лойиҳалар амалга оширилаётгани айтиб ўтилди.
Тошкент шаҳрида 14 октябрь куни ўтган Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилишларининг самарали натижалари, улар доирасида янги битим ва шартномалар имзолангани юксак баҳоланди.
"Яшил" энергетика, қишлоқ хўжалиги, электротехника, кўчмас мулк, мамлакатимиз ҳудудларида инфратузилмани модернизация қилиш ва бошқа устувор йўналишлардаги лойиҳа ва ташаббусларни тез фурсатда амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.