Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Трамп Кореядаги музокараларда Украина ҳақида баёнот берди

Трамп Жанубий Кореядаги музокараларда Россия ва Украина ўртасидаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун иш олиб бораётганини таъкидлади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 окт – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Жанубий Корея раҳбари билан учрашувда Украина можаросини бартараф этишга қаратилган ишлар давом эттирилишини таъкидлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
"Мен жаҳондаги кўп муаммоларни ҳал қилиш бахтига муяссар бўлдим. Деярли ҳаммасига ечим топдик, фақат биттасидан ташқари. Мен Россия билан Украина ҳақида гапиряпман. Аммо биз ҳаммасини ҳал қиламиз", — деди Трамп.
Америка президенти "муаммони ҳал қилиш устида," жумладан, Жанубий Корея президенти ва ҳукумати билан биргаликда астойдил ишлашга ваъда берди.
Трамп, шунингдек, Осиёга ушбу ташрифи доирасида Америка томони КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашув жадвалини келиша олмаганини қўшимча қилди ва КХДР билан биргаликда Корея ярим оролидаги муаммоларни ҳал қилиш устида ҳам иш олиб боришини такидлади.
Трамп Ким Чен Ин билан муносабатлари "жуда яхши" эканини, шунингдек, улар "осон тил топишишини" таъкидлади.
Шунингдек, Трамп 30 октябрь куни Америка президентининг Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан музокаралари режалаштирилган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Трамп Украина ғалабасига ишонмаслигини маълум қилди