ТОШКЕНТ, 29 окт – Sputnik. Евросиё иқтисодий иттифоқида меҳнат мигрантларининг умумий сони 2024 йил якунига кўра 1,1 миллион кишини ташкил этди.
ЕИК маълумотларига кўра, меҳнат мигрантларининг тармоқлар бўйича бандлик таркиби қуйидагича:
қурилиш соҳасида — 21 фоиз;
савдо соҳасида — 14 фоиз;
қайта ишлаш саноатида — 6,9 фоиз;
ташиш ва сақлаш соҳаларида — 7,8 фоиз.
Основные показатели в сфере трудовой миграции в ЕАЭС
© пресс-служба ЕИК
Шу билан бирга, 2025 йил апрель ойи якунига келиб, ЕОИИ мамлакатларида ишсизликнинг ўртача даражаси 0,7 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткичга мувофиқ, 693,7 минг нафар шахс ишсиз сифатида қайд этилган.
2024 йилнинг шу даврига нисбатан ишсизлик даражасининг 13,5 фоизга камайгани минтақада меҳнат бозорининг тикланиши ва ишбилармонлик фаоллигининг ошиб бораётганидан далолат беради.