ТОШКЕНТ, 29 окт – Sputnik. Россия Қуролли кучларининг "Шарқ" қўшинлари гуруҳи жангчилари Днепропетровск вилоятидаги Вишнёвое аҳоли пунктини озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
"Шарқ" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари душман мудофааси ичкарисига кириб борди ва Днепропетровск вилоятининг Вишнёвое аҳоли пунктини озод қилди," - дейилади хабарда.
"Шарқ" жангчилари бир ҳафтадан камроқ вақт ичида Днепропетровск ва Запорожье вилоятларидаги бешта аҳоли пункти устида назоратни қўлга киритди.