ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Тошкентда МДҲ мамлакатларининг қурилиш соҳасида ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро кенгашнинг 46-йиғилиши ўтказилмоқда. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Анжуманда Россия, Беларусь, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Озарбайжоннинг ваколатли идоралари раҳбарлари ҳамда МДҲ Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этмоқда.
Йиғилишда муҳокама қилинётган асосий йўналишлар:
қурилиш соҳасида барқарор ҳамкорликни кучайтириш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уйғунлаштириш;
инновацион ва рақамли технологияларни жорий этиш;
сейсмик ва иқлим хусусиятларини ҳисобга олган стандартлар янгиланиши;
малака ошириш ва сертификатлаш тизимини такомиллаштириш;
очиқлик ва шаффофликни таъминлаш.
Заседание Межправительственного совета по сотрудничеству в сфере строительства стран СНГ
© Министерство строительства и жилищно-коммунального хозяйства
МДҲ бош котиби ўринбосари ва бошқа давлатлар вакиллари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳоладилар.
МДҲ Ҳукуматлараро кенгаши 1994 йил тузилган битим асосида фаолият юритади. Кенгашнинг асосий вазифаларига соҳадаги умумий сиёсатни ишлаб чиқиш ва ҳамкорлик йўналишларини кенгайтириш киради.