Саидов бир қатор янги тайинланган хорижий элчилардан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Ташқи ишлар вазири Сербия, Япония ва Доминикан Республикасининг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мамлакатда ўз фаолиятини бошлаётган қатор давлатларнинг элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Сербиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Момчило Бабич билан учрашув чоғида сиёсий, иқтисодий, маданий ва бошқа соҳалардаги дўстлик ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга икки томонлама тайёрлик билдирилди.
Бахтиёр Саидов принял верительные грамоты от ряда вновь назначенных послов
Шунингдек, вазир Япониянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Кенжи Хиратанинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди. Суҳбатда икки ва кўп томонлама ҳамкорлик кун тартибининг ўзаро манфаатли ташаббуслар ва лойиҳалар билан кенгайиб бораётгани қайд этилди.
Бахтиёр Саидов принял верительные грамоты от ряда вновь назначенных послов
Бахтиёр Саидов Доминикан Республикасининг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Алехандро Ариас Сарсуэла билан ҳам учрашди. Унда узоқ масофага қарамай, барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.
Россиянинг янги элчиси ТИВ раҳбарига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди