Мактабгача таълим мутахассислари учун Герцен университети билан ҳамкорликда курс бошланди

Ўзбекистонда Герцен университети билан ҳамкорликда “Миттивой” лойиҳаси доирасида мактабгача таълим мутахассислари учун янги курс бошланди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Миттивой” лойиҳаси доирасида янги ўқув курсига старт берилди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур курс “Мактабгача таълимнинг соғлом ривожланиш муҳитида когнитив салоҳиятни ривожлантириш ҳамда математик тушунчаларни шакллантириш усуллари ва технологиялари” мавзусида ўтказилмоқда.
Курс машғулотларини А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети профессор-ўқитувчилари олиб бормоқда.
Унда республика бўйича давлат мактабгача таълим ташкилотларининг 100 нафар директор ўринбосарлари иштирок этмоқда.
Нодавлат боғчалардаги муҳтож оила фарзандларининг тўлови қисман қоплаб берилади