Нодавлат боғчалардаги муҳтож оила фарзандларининг тўлови қисман қоплаб берилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровДетский сад
Детский сад - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2025
Oбуна бўлиш
Энди "Камбағал оилалар реестри"даги оилаларнинг фарзандлари оилавий боғчаларга борса, ота-оналар тўловининг 40% қисми давлат ҳисобидан қопланади.
ТОШКЕНТ, 26 окт – Sputnik. Ўзбекистонда “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилаларнинг фарзандлари учун нодавлат боғчаларида ота-оналар тўловининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб берилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, тўловнинг бир қисми қоплаб бериладиган оила болалари рўйхати ахборот тизими орқали автоматик равишда шакллантирилади.
Бунда оилавий МТТга компенсация тегишли ҳудудда 9 соатлик иш режимидаги умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган ота-оналар тўловининг 40 фоизи миқдорида ажратилади.
Пуллар боғчага ҳақиқатда қатнаётган эҳтиёжманд оила фарзандлари сонидан келиб чиқиб, МТТ учун белгиланган ўринларнинг 15 фоизидан кўп бўлмаган қисмига ажратилади.
Сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2025
Камбағал оилаларга тадбиркорлик учун 5 йилгача имтиёзли кредит берилади — янги қонун
Янгиликлар лентаси
0