NYT: Путин “Буревестник” ракетаси баёноти билан Ғарбга сигнал йўллади

Россия етакчиси “Буревестник”ни эҳтимолий қўллаш имкониятларини белгилаш ва уни жойлаштириш учун инфратузилма ҳозирлашни буюрган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 окт – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин “Буревестник” ракетаси синовлари муваффақиятли якунлангани тўғрисидаги баёнот билан Ғарбга сиграл йўллади, дея ёзади “New York Times” (NYT) газетаси.
“Россия ядровий ўқ-дори ташишга қодир ўзининг “Буревестник” ядровий ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди, ва уни жойлаштиришга тайёрланмоқда, дея маълум қилди президент Владимир Путин. Бу Ғарбга кескин сигнал бўлди”, - дейилган хабарда.
Мақола қуролнинг хусусиятларига, хусусан, унинг бошқа ракеталарга қараганда, узоқроқ уча олиш қобилиятига эътибор қаратилган.
Путин: “Буревестник” ракеталари синовлари якунланди