Эркин курашчи Поёнов жаҳон чемпионатида бронза медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчи -92 кг вазн тоифасидаги беллашув финалида украиналик рақиби устидан зафар қучди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 окт – Sputnik. Сербияда ўтаётган спорт курашлари бўйича U23 жаҳон чемпионатида Ўзбекистон яна бир медални қўлга киритди.
Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, эркин курашчи Шерзод Поёнов бронза медалига сазовор бўлди.
Поёнов -92 кг вазн тоифасидаги беллашув финалида украиналик рақиби устидан зафар қучди.
Сербиянинг Нови-Сад шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати 27 октябрга қадар давом этади.
Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик курашчилар кумуш ва бронза медаль олди