ТОШКЕНТ, 26 окт – Sputnik. Донецк Халқ Республикасининг (ДХР) Константиновка йўналишида йўқ қилинган Украина Қуролли кучлари жангариларининг аксарияти хорижлик ёлланма аскарлар. Бу ҳақда РИА Новостига чақирув белгиси “Орин” бўлган россиялик ҳарбий маълум қилди.
“Хорижликлар, эҳтимол, 60 фоиз аниқ бўлади. Чунки украинлар тугаб бормоқда”, - деди жангчи.
Унинг сўзларига кўра, ҳалок бўлган Украина армияси жангарилари орасида афроамерикаликлар ва Лотин Америкаси фуқаролари учрайди. Улар кўпроқ Колумбиядан бўлса керак.
Россия Мудофаа вазирлиги Киев режими хорижлик ёлланмалардан “тўп еми” сифатида фойдаланаётганини бир неча марта такрорлаган, россия ҳарбийлари эса уларни бутун фронт чизиғи бўйлаб йўқ қилишда давом этишмоқда.