Туркия полицияси йирик партия наркотикларни қўлга олди - видео

Туркия полицияси муомаладан катта миқдордаги синтетик гиёҳванд моддалар ва уларнинг хом-ашёни мусодара қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари муомаладан катта миқдордаги наркотик моддаларни мусодара қилди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Али Ерликая маълум қилди.
Истанбулда тақиқланган моддалар етказиб беришни тўхтатиш бўйича операция ўтказилди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 1 миллиондан ортиқ наркотик таблетка ва 400 килограммга яқин метамфетаминни мусодара қилди.
Бундан ташқари, полиция 14 тонна бонсаи ишлаб чиқариш учун ишлатилиши режалаштирилган 142 килограмм гиёҳванд моддалар хомашёсини, шунингдек, 203 килограммдан кимёвий қўшимчаларни топди, дея аниқлик киритди турк агентлиги раҳбари.
Ерликая ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Буюкчекмесе, Фатиҳ, Багжилар, Султонгази ва Бейликдüзü туманларида уюштирилган амалиёт чоғида 10 нафар гумондорнинг қўлга олинганини маълум қилди.