ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Россия бўлинмалари Харьков вилоятининг Бологовка, Днепропетровск вилоятининг Першотравневое ва Донецк Халқ Республикасининг Проминь аҳоли пунктларини озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Вазирлик маълумотларига кўра, “Марказ” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари фаол ва қатъий ҳаракатлар натижасида Донецк Халқ Республикасининг Проминь аҳоли пунктини тўлиқ назоратга олди.
Шунингдек, Харьков йўналишида олиб борилган фаол ҳаракатлар натижасида Бологовка аҳоли пункти ҳам озод этилган.
“Харьков йўналишида фаол ҳаракатлар натижасида Харьков вилоятининг Бологовка аҳоли пункти озод қилинди”, — дейилади хабарда.
Шу билан бирга, Россия жангчилари Днепропетровск вилоятида жойлашган Першотравневое аҳоли пунктини озод қилди.
“Кескин жанглар натижасида жанубий йўналишда фаолият юритган жангчилар душманнинг тўрт километрдан ортиқ мудофаа чизиғини назоратга олди”, — дейилади хабарда.