ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Россия Қуролли кучлари Донецк Халқ Республикасидаги Дроновка қишлоғини озод қилди. Бу ҳақда “Жануб” қўшинлари гуруҳи қўмондони Александр Санчик Россия мудофаа вазири Андрей Белоусовга маълумот берди.
“Россия мудофаа вазири ҳарбийларни табриклади ва Дроновка аҳоли пунктини озод қилишда кўрсатилган жасорат учун миннатдорлик билдирди”, - дейилади Россия вазирлиги хабарида.
Белоусов гуруҳ бўлинмаларидан бирининг бошқарув илғор пункти ишини текширган ва штаб зобитларининг вазият ҳақидаги ҳисоботларини тинглаган.