Шавкат Мирзиёев Брюсселда ЕИ раҳбарлари билан музокаралар ўтказади

Брюсселда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланиши кутиляпти.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Брюссель шаҳрига келди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Бельгия пойтахтининг халқаро аэропортида давлат раҳбарини Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипрайс ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Мирзиёев Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен билан музокаралар ҳамда Бельгияликлар қироли Филипп билан учрашув ўтказади.
Давлат раҳбари Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш маросимида иштирок этади.
Ташриф доирасида Европанинг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмаларининг вакиллари билан давра суҳбати ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Мирзиёев ва Раҳмон муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди