Ўзбекистон ва Беларусь экологик экспертиза ва илмий ҳамкорлик бўйича келишув имзолади

Имзоланган меморандум экологик экспертиза, кадрлар тайёрлаш ва рақамли ечимларни жорий этиш соҳасида ҳамкорликни кўзда тутади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Беларусь Давлат экологик экспертизаси, кадрлар тайёрлаш, малака ошириш ва қайта тайёрлаш республика маркази билан ҳамкорлик меморандумини имзолади.
Ушбу марказ Беларусь Табиат ресурслари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги давлат таълим муассасаси сифатида фаолият юритади.
Ҳужжат икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, экологик экспертиза соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда мутахассисларнинг касбий салоҳиятини оширишга қаратилган.
Меморандум экологик экспертиза ва атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш жараёнларини такомиллаштириш, ўқув дастурларини ривожлантириш, мутахассислар малакасини ошириш, замонавий рақамли ечимлар ва инновацион ёндашувларни жорий этишни назарда тутади.
Узбекистан и Беларусь подписали Меморандум о сотрудничестве в области экологии
Ҳужжат доирасида қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш, халқаро экологик ташаббусларда иштирок этиш, ахборот ва тажриба алмашиш, конференциялар ҳамда малака ошириш дастурларини ташкил этиш режалаштирилган.
Ўзбекистон касбий таълим, АТ ва энергетикада Беларусь тажрибасини ўрганади