https://sputniknews.uz/20251024/belarus-uzbekistan-ekologiya-hamkorlik-52943002.html
Ўзбекистон ва Беларусь экологик экспертиза ва илмий ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
Ўзбекистон ва Беларусь экологик экспертиза ва илмий ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Беларусь экологик экспертиза, кадрлар тайёрлаш ва рақамли ечимлар соҳасида ҳамкорликни назарда тутувчи меморандумни имзолади.
2025-10-24T10:46+0500
2025-10-24T10:46+0500
2025-10-24T10:46+0500
ўзбекистон
экология
таълим
битим
ҳамкорлик
рақамли технологиялар
беларусь
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/18/52942140_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_585ec721e9e0ea4cce552e42e3b43c15.png
ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Беларусь Давлат экологик экспертизаси, кадрлар тайёрлаш, малака ошириш ва қайта тайёрлаш республика маркази билан ҳамкорлик меморандумини имзолади.Ушбу марказ Беларусь Табиат ресурслари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги давлат таълим муассасаси сифатида фаолият юритади.Ҳужжат икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, экологик экспертиза соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда мутахассисларнинг касбий салоҳиятини оширишга қаратилган.Ҳужжат доирасида қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш, халқаро экологик ташаббусларда иштирок этиш, ахборот ва тажриба алмашиш, конференциялар ҳамда малака ошириш дастурларини ташкил этиш режалаштирилган.
https://sputniknews.uz/20251010/uzbekistan-belarus-talim-it-energetika-52590940.html
ўзбекистон
беларусь
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/18/52942140_208:0:1168:720_1920x0_80_0_0_67c263b543c124543d166b0dfea31e70.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, беларусь, экология вазирлиги, атроф-муҳит, экологик экспертиза, меморандум, ҳамкорлик, иқлим ўзгариши, кадрлар тайёрлаш, рақамли ечимлар, илмий тадқиқотлар, малака ошириш, узбекистон, беларус, экология
ўзбекистон, беларусь, экология вазирлиги, атроф-муҳит, экологик экспертиза, меморандум, ҳамкорлик, иқлим ўзгариши, кадрлар тайёрлаш, рақамли ечимлар, илмий тадқиқотлар, малака ошириш, узбекистон, беларус, экология
Ўзбекистон ва Беларусь экологик экспертиза ва илмий ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
Имзоланган меморандум экологик экспертиза, кадрлар тайёрлаш ва рақамли ечимларни жорий этиш соҳасида ҳамкорликни кўзда тутади.
ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Беларусь Давлат экологик экспертизаси, кадрлар тайёрлаш, малака ошириш ва қайта тайёрлаш республика маркази билан ҳамкорлик меморандумини
имзолади.
Ушбу марказ Беларусь Табиат ресурслари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги давлат таълим муассасаси сифатида фаолият юритади.
Ҳужжат икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, экологик экспертиза соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда мутахассисларнинг касбий салоҳиятини оширишга қаратилган.
Меморандум экологик экспертиза ва атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш жараёнларини такомиллаштириш, ўқув дастурларини ривожлантириш, мутахассислар малакасини ошириш, замонавий рақамли ечимлар ва инновацион ёндашувларни жорий этишни назарда тутади.
Ҳужжат доирасида қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш, халқаро экологик ташаббусларда иштирок этиш, ахборот ва тажриба алмашиш, конференциялар ҳамда малака ошириш дастурларини ташкил этиш режалаштирилган.