Ўзбекистон касбий таълим, АТ ва энергетикада Беларусь тажрибасини ўрганади

© Министерство высшего образования, науки и инновацийУзбекистан и Беларусь обсудили сотрудничество в сфере образования
Узбекистан и Беларусь обсудили сотрудничество в сфере образования - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2025
Oбуна бўлиш
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Беларусь таълим вазири ўринбосарини қабул қилди. Суҳбатда касбий таълимни ривожлантириш ва педагоглар малакасини оширишда ҳамкорлик муҳокама этилди
ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Беларусь таълим вазирининг биринчи ўринбосари Александр Бахановични қабул қилди.
Суҳбатда икки мамлакат ўртасидаги таълим соҳасидаги ҳамкорлик, хусусан, касбий таълим тизимини ривожлантириш, педагоглар малакасини ошириш ва илғор тажрибаларни татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар АТ технологиялари, энергетика, қурилиш ва экология каби йўналишларда Беларусь тажрибасини ўрганиш, шунингдек, компетенция марказлари фаолиятини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини таъкидлашди.

Учрашув якунида томонлар таълим ва илмий тадқиқот соҳасидаги алоқаларни янада чуқурлаштириш ҳамда ўзаро тажриба алмашувни давом эттиришга келишиб олишди.
На форуме по образованию было подписано 30 соглашений о сотрудничестве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.10.2025
Ўзбекистон–Беларусь таълим форумида 30 тага яқин ҳамкорлик битими имзоланди
Янгиликлар лентаси
0