Ўзбекистон–Беларусь таълим форумида 30 тага яқин ҳамкорлик битими имзоланди

© Министерство высшего образования, науки и инновацийНа форуме по образованию было подписано 30 соглашений о сотрудничестве
На форуме по образованию было подписано 30 соглашений о сотрудничестве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.10.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Беларусь Иккинчи таълим форумининг пленар мажлиси бўлиб ўтди. Унда таълим сифатини ошириш ва ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилинди
ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. Фарғона давлат университетида “Инновацион ҳамкорлик: олий ва профессионал таълим масалалари бўйича Ўзбекистон ва Беларусь форуми” мавзусида Иккинчи таълим форумининг ялпи йиғилиши бўлди.
Тадбирда Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Сардор Раджабов, Беларусь таълим вазири ўринбосари Александр Баханович ҳамда икки давлат олий ва касбий таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди.
Форум доирасида ўтказилган икки томонлама учрашувларда амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва таълим сифатини оширишга қаратилган қўшма ташаббуслар муҳокама қилинди.

Форум доирасида 30 тага яқин англашув меморандуми, ҳамкорлик битими ва йўл хариталари имзоланди.

Шунингдек, делегация аъзолари Марғилон шаҳридаги Ҳунармандлар марказига ташриф буюриб, миллий атлас ва адрас тўқиш, гиламчилик, тикувчилик ҳамда заргарлик жараёнлари билан танишишди.
Состоялся конкурс Dron reysing и выставка инновационных разработок - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.10.2025
Ўзбекистон–Беларусь форумида дрон мусобақаси ва инновациялар кўргазмаси бўлиб ўтди
Янгиликлар лентаси
0